Uz
@UzbekistanuzСамарқандда кучли қум бўрони содир бўлди
19 июн куни Самарқандда кучли қум бўрони содир бўлди, деб ёзишмоқда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари.
Улар тармоққа воқеа тасвирланган фотосурат ва видеолавҳаларни жойлаштиришмоқда. Гарчи об-ҳаво булутли бўлиб, чанг аралаш шамол бўлаётган бўлса-да, ёмғир ёғиши кузатилмаган.
Ҳозирча шамол натижасида зарар кўрган объектлар бор ёки йўқлиги маълум эмас. Айрим хабарларга қараганда, дарахтлар ағдарилиб, электр узатиш симларига шикаст етган.