Uz
@UzbekistanuzБухоро ҳокимиятида қотиллик содир этилди
13 июнь куни Бухоро вилоятининг Пешку тумани ҳокимияти ҳовлисида қотиллик содир этилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Фуқаро Ф.У. ўзаро жанжал оқибатида таниши Когон шаҳрида яшаган Пешку туман ҳокимиятига қарашли “Қизил ярим ой жамияти” туман бўлими бошлиғи Г.А. исмли аёлга пичоқ билан жароҳат етказган. Оқибатда Г.А. воқеа жойида ҳалок бўлган.
Тезкор тадбирлар натижасида Ф.У. қўлга олинган.