Uz

Uz

@Uzbekistanuz

G7 давлатлари “тезкор жавоб қайтариш гуруҳини” ташкил этади

G7 давлатлари “тезкор жавоб қайтариш гуруҳини” ташкил этади


Канададаги "Катта еттилик" саммитида тарғиботдан ҳимояланишнинг янги тизимини ишлаб чиқиш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда, деди "kun.uz".

“Тез реакция билдириш механизми” (Rapid Response Mechanism) сайловлар билан боғлиқ манипуляциялар, тарғибот ишлари, шунингдек, “Россия каби давлатларнинг” “йўл қўйиб бўлмас ҳаракатлари” ва беқарорлаштириш бўйича уринишларига тез ҳамда мувофиқлашган ҳолда жавоб қайтариш имконини беради.

Таъкидланишича, тузилма кенг қамровли бўлади - киберҳужумлардан то заҳарлашгача бўлган ҳолатларни қамраб олади.

Бундай ташаббус Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйдан чиққан бўлиб, у АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг G8 саммитига Россияни қайтариш бўйича таклифига қўшилмади. Мэйнинг билдиришича, унинг Москвага тегишли позицияси шундан иборатки, “Россия билан иш кўриш керак, аммо эҳтиёт бўлиш шарт”.

Ташаббус мақсадларидан бирида шундай дейилади: “ҳамкор давлатлар сиёсатини тушуниш ва таҳдидларга жавоб чораларини қабул қилиш учун ҳал қилувчи жиҳатларни яхшилаш”. Бунинг учун эҳтимолий таҳдидлар ва улар билан кураш усуллари ҳақида маълумот алмашишни кенгайтириш таклиф қилинмоқда.

"Биз яхшиланмоқдамиз, ҳамда халқаро тизимни ўрнатувчи қоидаларни бузишга ҳаракат қилаётганларга қарши мувофиқлашган ҳолда чоралар кўрамиз", - дея айтиб ўтди Мэй.

G7’га аъзо давлатлар янги ҳимоя тизими ёрдамида ахборот ҳужумлари ҳақидаги маълумотни таҳлил қилишни, шунингдек, уни бир бири билан алмашишни режалаштирмоқда. Тахминларга кўра, идеал ҳолатда ҳужумга мувофиқлашган реакция билдирилиши лозим, у жавоб кампанияси ёки санкциялар билан ифодаланиши мумкин.


Report Page