Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ

Ёшлар иттифоқининг йўлтўсар раисидан ўзбекистонлик ёшлар истеъфо сўрайди (фото)


Ёшлар иттифоқининг йўлтўсар раисидан ўзбекистонлик ёшлар истеъфо сўрайди (фото)


Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев 5 июнь куни оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашувдаги гапларидан кейин интернет юлдузига айланди.

У дабдабали тўйларни жамиятдаги асосий муаммолардан бири сифатида тилга олиб, бунда ўзини ва ўзи раҳбар бўлган ташкилотни айбдор санади ҳамда бу айбини бир қадар ювиш учун амалга оширган «қаҳрамонлиги» билан «мақтанди»: «Водийда юрганимда кўчада тўй кортежини кўриб қолдим. Шунда машиналарни ҳаммасини тўхтатдим-да, келин билан куёвни тушириб, таксига ўтқазиб, жўнатиб юбордим. Қолган машиналарни эса орқага қайтардим. Шунақанги дабдаба энди, кўчада ҳеч кимга йўл бермайди. Майли, мени ёмон кўрсин, Ёшлар иттифоқининг вилоят бўлими раҳбарини ёмон кўрсин, лекин тартиб керак-ку! Агар ёшларни биз тарбиялай олмасак, Ёшлар иттифоқи тарбиялай олмаса биз жойимизни бўшатиб беришимизга тўғри келади».

Икки кундирки, ижтимоий тармоқда Қуронбоевнинг бу қилмиши қаттиқ танқид остига олиниб, эътирозлар билдирилмоқда, Ёшлар иттифоқи ва унинг раҳбари ҳақида азалдан салбий фикрда бўлганлар уни аёвсиз танқид қилиши билан биргаликда, у ҳақда ижобий фикрда бўлган ёшлар ҳам энди ундан ҳафсала пир бўлгани ҳақида ёзишмоқда ва унинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

Улар энди янги оила қураётган ёшларнинг орзуларини оёқости қилган амалдордан қаттиқ норози, улар кучи вилоятдаги икки ёшга етган йўлтўсарнинг ҳаракатидан ранжишган, улар бу амалдор жамиятда шунча жиддий муаммолар, ишсизлик, таълим соҳасидаги инқирозга қарши курашмасдан, инсон ҳуқуқларига қарши курашаётганидан ғазабга минишган.

Билдирилган муносабатлар орасида қуйидагича оригинал ёндашувлар ҳам бор.

«5 июндан «Тўй» тарифини ишга туширдик. Янги тариф бўйича сафарлар ёш келин-куёвлар учун мутлақо бепул, чақирувга эса фақат комфорт машиналар келади, масалан: Chevrolet Malibu, Epica, Captiva — кортеждан нимаси кам?

Сафарингиз хайрли бўлсин!».




Report Page