“Янгиер” (деҳқон) бозори ўз фаолиятини қайта бошлади

“Янгиер” (деҳқон) бозори ўз фаолиятини қайта бошлади

@yan_pressa
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бир неча кун аввал деҳқон бозори фаолиятини қайта тиклашга тайёргарлик кўриш ҳамда бозорга ташриф буюрувчи ва хизмат кўрсатишга жалб этилган ходимлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги бир қатор тизимли ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида ҳабар берган эдик.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бугун, 7 июнь куни “Янгиер” (деҳқон) бозори ўз фаолиятини қайта бошлади. Сўнгги бир неча кун ичида шаҳар сектори раҳбарлари бозор ҳудудида хавфсизлик чоралари олиб борилишини назорат қилишди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бозор фаолиятини тиклашга вилоят коронавирус инфекциясига қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш штаби ва вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг ижобий хулосаси олингандан сўнг рухсат берилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Деҳқон бозори ҳудуди темир панжаралар билан ўралиб, аҳолининг кириш-чиқиши фақатгина бош дарвозага ўрнатилга махсус дезинфекция йўлаги орқали амалга оширилмоқда. Шуниндек, ҳудудда ижтимоий масофа белгилари, юк автомашиналари учун махсус тўсиқ, сотувчи ва харидор ўртасида махсус ажратгичлар ўрнатилган.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

– Деҳқон бозорининг очилиши тадбиркорлар учун айни муддао бўлди, – дейди якка тартибдаги тадбиркор Камолиддин Абдиев. – Биз асосан сабзавот маҳсулотлари билан савдо қиламиз. Бу ерда харидорлар учун ҳам барча қулайликлар мавжуд. Энг муҳими ҳозирги пандемия шароитида сотувчи ва ҳаридорлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилган.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бозор ҳудудини доимий равишда дезинфекция қилиниши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда бозор ҳудудига киритмаслик бўйича қатий тартиб ўрнатилган.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Эслатиб ўтамиз ҳозирда фақатгина ​қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи расталар  фаолияти қайта тикланган, буюм бозори бундан мустасно.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Mатбуот хизмати

Report Page