Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Тошкент кўчаларида 30 дан ортиқ янги радарлар ўрнатилади

 

Тошкент кўчаларида 30 дан ортиқ янги автоматлашган радарлар ўрнатилади, деб хабар қилмоқда ИИББ.

"Бугун ушбу радарларнинг тўрттаси ишга тушди. Янги радарлар йўлларда тезликни ошираётган ҳайдовчилар билан курашиш учун ўрнатилмоқда. Улар йўлларда ЙТҲлар сонини камайтиришга хизмат қилади", - дейилган хабарда.

Тошкент вилоятида Россияда ишлаб чиқилган “Стрелка” номли радарлардан фойдаланилади. Улар бир вақтнинг ўзида бир неча транспорт воситаси тезлигини ўлчаши мумкин. Янги радарлар узоқлиги 350 метргача масофада тезликни ўлчаш имконига эга.


Report Page