Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари еттинчи cессияси бўлиб ўтди.

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари еттинчи cессияси бўлиб ўтди.

@yangiyerhokimligi

F

Шаҳарда 43 600 нафар аҳоли истиқомад қилади, шундан 21 415 нафари аёллар, 11 713 нафари, яъни 26,9%и 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

Январ-май ойларида 853 нафар ишсиз ёшлардан 513 нафарини (178 нафари хотин-қизлар), яъни 60 фоиз ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Пандемия оқибатида 193 нафар ёшлар четдан қайтиб келган, 70 нафар ёшлар иш ўрнини йўқотмоқда, натижада бугунги кунга келиб, 603 нафар ёшлар ( 112 нафар хотин-қизлар) меҳнат бозорида доимий иш ўрнини топа олмаяпти. Асосий масаламиз 603 нафар ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш бўлиб қолмоқда.

Шаҳарда жорий йилнинг 5 ой давомида 23 та ажрим қайд этилган. Шундан, 5 та оила ФХДЁ томонидан, 17 та оила Суд қарори томонидан ажрим қайд этилган. Ёш оилалар сони 5 тани ташкил қилиб, 13 нафар вояга етмаган болалар ярим етим бўлиб қолмоқда.

Шу каби муҳим маълумотлар шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари еттинчи cессияси кун тартибида муҳокамага қўйилган масалалардан бири сифатида қайд этилди.


Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, сектор раҳбарлари, нодавлат ташкилот ва муассасалари бошлиқлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Унда кун тартибига киритилган учта масала муҳокама қилинди.


Сессия аввалида шаҳар ҳокими Илёр Хўжаев бутун дунё жамоатчилиги ва халқини жиддий хав-хатарга солган “COVID-19” пандемияси муносабати билан юртимизда эълон қилинган карантин чекловлари халқимизнинг фаровон эртаси учун беқиёс аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, жорий йилнинг 26 май куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Кун тартибидаги масалаларга ўтишдан аввал тақдимотда келтирилган видеороликлар намойиши бўлиб ўтди.


Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан шаҳар ҳокимнинг ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, шаҳардаги мавжуд 1438 та тадбиркорлик субъектларидан 1075 таси пандемия сабабли фаолиятини тўхтатган энди. Бугунги кунда уларнинг 267 таси тикланиб, 520 нафар фуқаролар ўз иш жойларига қайтдилар.

Шунингдек 30 нафар кам таъминланган оилаларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсади “Бандлик жамғармаси” маблағларидан жами 27,9 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Шаҳарда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга оид давлат дастурлари доирасида 2,8 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди, шу жумладан “Ҳунармандчиликни ривожлантириш” давлат дастури доирасида 10 та ҳунармандларга 400 млн.сўм кредит ажратилди.

Шунингдек, 5 та тадбиркорлик субъектларининг 90 млн.сўмлик солиқ тўловларини тўлаш муддатлари узайтирилди.

Шунингдек, сессияда 2020 йил инвестиция дастури, жумладан жорий йил январь-апрель ойлари прогноз кўрсаткичларининг ижроси, йирик ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ва сифатли ишга тушириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция, экспорт режаларининг бажарилиши юзасидан шаҳар хокими ўринбосари-инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Махсум Салиевнинг ҳисоботи тингланди.

Янгиер шаҳрининг 2020-2022 йиллар Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар сони жами 38 та бўлиб, умумий қиймати 557 млрд 799 млн.сўмни, яратиладиган иш ўринлари 877 тани ташкил этади.

Шундан 2020 йилда жами 20 та лойиҳа, қиймати 312 млрд 841 млн.сўмни шундан, 183 млрд 321 млн.сўм ташаббускорларнинг ўз маблағи, 13 млрд 600 млн.сўм банк кредити ва 11 млн. 500 минг АҚШ долл миқдоридаги хорижий кредит линиялари маблағлари ўзлаштирилиши ва 415 та янги иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Янгиер шаҳри учун 2020 йилда 4 млн 391 минг.АҚШ доллар миқдорида экспорт амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда шаҳарда фаолият кўрсатаётган экспортёр корхоналар томонидан жами 8 млн 785 минг АҚШ доллари миқдоридаги саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилган бўлиб, экспорт кўрсаткичлари йиллик режага нисбатан 200 фоизга бажарилган.

Бундан ташқари, 2020 йил оҳирига қадар 5 та экспортёр корхоналарни ишга тушириш ҳисобига шаҳар экспорт салоҳияти яна 30 фоизга оширилиши режалаштирилган.


Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ навбатдан ташқари еттинчи сессияси кун тартибидан ўрин олган барча масалаларда эришилаётган муваффақиятлар қаторида дуч келинаётган муаммолар ечимига алоҳида эътибор қаратилди.

Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари Данияр Мадиримов, Янгиер шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудири Рустамжон Сувонов, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази директори Жаҳонгир Норбўтаев, “Янгиер тонги” мустақил газетаси бош муҳаррири Қахрамон Қуннозов, Ўзбекистон Либерал демократик партияси Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Уйғун Алибеков, А.Жомий МФЙ раиси Ўрол Абдурахмоновлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Санитар-гигиеник қоидалар талаблари асосида ўтказилган сессияда ваколатга доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва муҳокама қилинган ҳар бир масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page