Axbarot

Axbarot

By: @Axbarot

Давлат солиқ қўмитасига янги раҳбар тайинланди

Фото: Халқаро Пресс-клуб

Kun.uz манбасига кўра, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мусаев Бехзод Анварович қўмита раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Мусаев жорий йилнинг 12 мартида биринчи ўринбосар этиб тайинланганди.

Бош вазир Абдулла Арипов ва Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Мусаевни янги жамоасига расман таништирган.

Эслатиб ўтамиз, 11 май куни қўмитанинг кўп йиллик раҳбари Ботир Парпиев бошқа ишга ўтказилгани сабабли Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимидан олингани маълум қилинганди.

Report Page