UZ

UZ

@UzTagram

“UZPAYNET“ МЧЖ ФАОЛИЯТИ ТУГАТИЛАДИ

Халқ банки ва «Микрокредитбанк»ининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналихабар берди.Қарор билан Халқ банки ва «Микрокредитбанк»ни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишилари белгилаб берилди.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига қишлоқ жойларида оилавий ва кичик тадбиркорлик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва қуён етиштиришни ривожлантиришга ажратиладиган кредитлар бўйича кафиллик беришда мазкур банклар билан ҳамкорликни кенгайтириш топширилди.

Қарорга мувофиқ, «Uzpaynet» МЧЖ тугатилади ва Халқ банкида жисмоний шахслардан етказиб берувчилар олдидаги ўз пуллик мажбуриятларини бажариш учун тўловлар қабул қилиш хизматлариникўрсатиш бўйича таркибий бўлинма тузилади.


Telegramda UzTagram Kanaliga Obuna Bo'ling!

Report Page