Uz

Uz

@Uzbekistanuz

ЕЧЛ. "Реал" "Бавария" билан дуранг ўйнаб, финалга чиқди

 

ЕЧЛ. "Реал" "Бавария" билан дуранг ўйнаб, финалга чиқди


2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси ярим финалининг илк жавоб ўйини ўтказилди. 


Мадридда кечаган "Реал Мадрид" ҳамда "Бавария" ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди


Ўйиннинг 3-дақиқасида Киммих тезкор гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Бензема ҳисобни тенглаштирди. 


Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасидаёқ ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланган Бензема жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада Хамес мюнхенликларнинг 2-голини киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди. 


Шу тариқа, мадридликлар икки ўйин натижасига кўра финал йўлланмасини қўлга киритди. 


Чемпионлар Лигаси. 1/2 финал

Жавоб ўйини


Реал Мадрид Испания – Бавария Германия 2:2


Голлар: 0:1 – 3 Киммих, 1:1 – 11 Бензема, 2:1 – 46 Бензема, 2:2 – 63 Хамес.

Реал Мадрид – Навас, Рамос, Варан, Марсело, Модрич, Васкес, Асенсио (Начо, 88), Ковачич (Каземиро, 73), Кроос, Бензема (Бэйл, 72), Роналду.

Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Зюле, Алаба, Толиссо (Вагнер, 75), Киммих, Хамес (Мартинес, 84), Алькантара, Рибери, Левандовски, Мюллер.

Огоҳлантиришлар: Модрич (62), Васкес (65), Варан (88), Каземиро (89).


Дастлабки ўйин: 2:1


Report Page