Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Ўтган йилда дунё мамлакатлари мудофаа мақсадлари учун қанча сарфлади?


Фото: bagnet.org


Стокгольм тинчлик муаммолари тадқиқотлари институти томонидан ўтган йилда турли мамлакатларнинг ҳарбий мақсадларда сарфлаган маблағлари бўйича ҳисобот эълон қилинди. 

Унга кўра, ўз армиясига 2017 йилда 610 миллиард доллар йўналтирган АҚШ биринчи поғонадан жой олди. Иккинчи ўринни 228 миллиард долларлик кўрсаткич билан Хитой эгаллади. 

Бу сафар учинчи ўрин Саудия Арабистонига насиб этди – 69,4 миллиард доллар. Россия бир поғона пастлаб, тўртинчи ўрин(66,3 миллиард доллар) бўлди. Сабаби ушбу мамлакат ўтган йили ҳарбий бюджетни 20 фоизга қисқартирганди. Кучли бешликни Ҳиндистон(63,9 миллиард доллар) якунлаб берди. 

Дунё бўйича қилинидагин ҳарбий харажатларнинг 60 фоизи юқоридаги бешта давлат ҳиссасига тўғри келган. Умуман олганда, 2017 йилда Ер юзасида мудофаа мақсадлари учун 1,7 триллион доллар кетган. Бу 2016 йилга нисбатан 1,1 фоиз кўпдир.


Report Page