Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди.

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди.

🌐OLTIARIQ_TV

>>>>>

Қамчиқ довони

30 апрель куни соат 00:50 ларда Гулистон—Бўка—Ангрен–Қўқон—Андижон орқали—Ўш автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Volvo русумли юк машинасининг кабина қисмидаги ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида юзага келган.

Қамчиқ Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб келиб, ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида юк машинаси ҳайдовчисига ҳеч қандай жароҳат етмаган.


Report Page