Uz

Uz

@Uzbnewsuz

Қозоғистон яна ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатга учради. Кўплаб қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

 

Кеча, 21 апрель куни соат 07:40 да Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Кордай тумани ҳудудидан ўтувчи «Ғарбий Европа - Ғарбий Хитой» автомобиль йўлининг 205 км. да «Олмаота-Чимкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Мерседес Спринтер» микроавтобуси тўкилган тош уюмига урилиб, ҳалокатга учраган.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, микроавтобусда 19 киши бўлиб, уларнинг 17 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 2 нафари Қозоғистон Республикаси фуқароси.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 8 киши шифохонага ётқизилган. Бирламчи маълумотларга асосан, ҳалок бўлганларнинг икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва бир нафари Қозоғистон Республикаси фуқароси, саккиз нафар жабрланганлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Жабрланганлар Жамбул вилоятининг Кордай марказий шифохонасига жойлаштирилган.

ЙТҲ натижасида ҳалок бўлганлар:

Мадатов Ш., 1977 й.т.

Тешабуев А., 1971 й.т.

Жабрланганлар:

Нурпеисов М., 1965 й.т.

Жамалов И., 1971 й.т.

Хакимов А., 1969 й.т.

Калмурзаев Б., 1994 й.т.

Хусанов Э., 1986 й.т.

Давронов Х., 1976 й.т.

Мадатов А., 1968 й.т.

Мадатов Д., 1981 й.т.

Ҳалок бўлганларнинг жасади Жамбул вилоятининг Кордай марказий шифохонасида сақланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тезкор рақамлари (+998 71) 147-10-50.

Ўзбекистон Республиксининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси +7 727 291-06-44.


Report Page