UZ

UZ

@UzTagram

Расмий хабар: Автомобиль рақамлари алмаштирилмайди.

Шу кунларда Ўзбекистонда автотранспорт воситаларининг давлат рақамлари яна ўзгартирилиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бу “чиройли авторақамлар”ни кимошди савдосида сотиб олган фуқароларнинг ташвишига ҳам сабаб бўлгани тайин. Аммо бу хабар таги йўқ бўлиб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бошбошқармаси Ўзбекистонда автомобильрақамлари халқаро рақамларга алмаштирилиши ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги «Автомототранспорт воситалари учунрўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» 131-сонли қарорига асосан, ҳозирги кунда амалда бўлган миллий давлат рақами белгилари халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқдир.

Жорий йилнинг 18 апрел куни ЎзР президенти тасдиқлаган қарорда эса транспорт воситаларини ҳисобга олишнинг замонавий тизимини яратиш ҳақида сўз бормоқда.


Telegramda UzTagram Kanaliga Obuna Bo'ling!

Report Page