UZ

UZ

@UzTagram

Автомобиль рақамлари ўзгаради! Сотиб олинган "золотой" рақамлар нима бўлади?

Автомобиллар рақамлари ўзгариши Президент қарорида белгилаб қўйилган.

Жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимлари жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ушбу қарорда автомобиль давлат рақамлари ўзгариши таъкидланган.

Қарорга кўра, Ўзбекистонда мавжуд бўлган автомобиль  рақамларини халқаро моделларга алмаштиришни таъминлайдиган транспорт воситаларини рўйхатга олиш тизими жорий қилинади.

Шунингдек, транспорт воситаларнинг ҳужжатлари бекор қилиниб, барча тегишли маълумотлар автомобиль эгасининг янги очиладиган ID карталарида умумлаштирилади.


Telegramda UzTagram Kanaliga Obuna Bo'ling!

Report Page