Uz

Uz

T.me/Uzbekistanuz

Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

 

Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда


Ўзгидромет берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Туркманистон Республикасидан Поволжья орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази хабарида айтилади.


Фото: Ўзгидромет 

17 апрель куни нам ва совуқ ҳаво оқимининг таъсири республика ҳудудида сақланиб қолади.


15-17 апрель кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғиб, шамол тезлиги 15-20 м/с (54-72 км/соат)гача бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса кучли ёмғир, момақалдироқ бўлиши кузатилади.


15-16 апрель кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.


17 апрель куни ҳаво ҳарорати пасайиб, кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.


Report Page