Uz

Uz

T.me/Uzbekistanuz

Қўқон шаҳри ҳокими вазифасидан четлатилди. Маъруфжон Усмонов янги ҳоким этиб тайинланди

 

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари XXV сессияси бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев очди ва олиб борди.

Сессияда 1 та ташкилий масала кўриб чиқилди. Унга кўра шаҳар ҳокими вазифасини бажариб келаётган Раҳматали Қамбарович Жалилов бугунги кун талаби даражасида фаолият олиб бормаганлиги сабабли вазифасидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши раиси сифатида фаолият юритиб келаётган Маъруф Аъзамович Усмонов шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Маъруф Аъзамович Усмонов 1965 йилда туғилган. Оилали. 4 нафар фарзанди бор. Узоқ йиллар ҳуқуқ-тартибот идораларида масъул вазифаларда фаолият юритган. 2004 йилнинг май ойидан 2006 йилнинг ноябрига қадар Қўқон шаҳар ҳокими сифатида шаҳарнинг ҳар жиҳатдан ривож топишига бош-қош бўлган. Сессияда сўз олганлар унга ишонч билдириб, муваффақиятлар тилашди.


Report Page