Uz

Uz

T.me/Uzbekistanuz

Тошкент шаҳарнинг яна бир собиқ ҳокими Козим Тўлаганов янги лавозимда иш бошлади

Собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Козим Тўлаганов ўзидан кейин пойтахт ҳокими бўлган, айни дамда Қурилиш вазири раҳбари лавозимига тайинланган Абдуқаҳҳор Тўхтаевга ўринбосар бўлди.

Аввалроқ, 2017 йилнинг апрель ойидан буён Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдуқаҳҳор Тўхтаев янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига раҳбар бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Козим Тўлаганов 2016 йилнинг декабрь ойида давлат ишидаги фаолиятини тиклаб, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан Давлат назорати бош бошқармасининг бошлиғи лавозимига ўтирган эди.

Кейинроқ, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3020-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Report Page