Карантин! Фарғонада салкам 500 000 сўмлик “Pepsi”ни ўғирлаб кетишди.

Карантин! Фарғонада салкам 500 000 сўмлик “Pepsi”ни ўғирлаб кетишди.

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@OLTIARIQ_TV

Фарғона шаҳри. 29 март куни М.Х. Фарғона шаҳар ИИО ФМБга мурожаат қилиб, Қувасой кўчаси 38а-уй олдида жойлашган савдо дўкони деворини номаълум шахс бузиб, нархи 488 000 сўмлик “Pepsi” салқин ичимликларини ўғирлаб кетганини билдирган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди(ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни А.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади. 


Report Page