Uz

Uz

T.me/uzbekistanuz

Наманган кўчаларида велопатруль фаолияти йўлга қўйилди


Наманганда вилоят ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ташаббуси билан патруль-пост хизмати батальонида велопатруль хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Экологик жиҳатдан атроф-муҳитга зарар етказмайдиган, ҳаракатланиш қийин бўлган тор кўчаларда ҳам тезкорлик билан фуқароларга ёрдам кўрсатиш имконини берувчи мазкур патруль айни кунларда Наманган шаҳрида бешта йўналиш бўйича фаолият олиб бормоқда. Велопатруль жамоат жойларида тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиш, турли жиноятларни тезкор равишда олдини олиш, хизмат сифати ва жамоат тарибини сақлаш самарадорлигини ошириш каби асосий вазифаларни бажаради.

Қайд этиш жоизки, велопатрулнинг афзаллиги шундаки, шаҳар ҳудудидаги кўп қаватли уйлар орасидаги тор кўчалар, транспорт воситалари кириши чегараланган ҳудудларда, хусусан, бозор, дам олиш масканлари, боғ ва ҳиёбонларда аҳолига ўз вақтида сифатли ёрдам кўрсатиш имкониятига эга. Хизмат велосипедида тўлиқ жиҳозланган ходим унда махсус воситалар, хизмат сумкаси, биринчи ёрдам кўрсатиш қутиси ва Наманган шаҳрининг харитаси билан таъминланган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати


Фото: Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати


Фото: Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати


Фото: Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати




Report Page