Uz

Uz

T.me/Uzbekistanuz

Академик лицей ётоқхонасида яшайдиган ўқувчилар уч маҳал имтиёзли овқатлантирилади 


Фото: msu.uz

Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Низомга кўра:

академик лицейлардан узоқ ҳудудлардан қабул қилинган ўқувчилар (доимий яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган, академик лицей ётоқхонасида ёки бошқа турар жойларда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар) уч маҳал имтиёзли овқатлантирилади; 

ўқувчиларни имтиёзли овқатлантириш харажатларини қоплашга ўқувчиларнинг ота-оналари бир ой учун энг кам иш ҳақининг 1 баробари миқдорида тўлов амалга оширадилар. Харажатларнинг қолган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;

ижара асосида яшайдиган ўқувчилар уларнинг ота-оналари мурожаатларига асосан фақат бир маҳал, яъни тушлик овқатланишдан фойдаланишлари ҳам мумкин. Бунда бир ойга тўлов энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида бўлади;

академик лицей ётоқхонасида яшайдиган ёки бошқа турар жойларда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар рўйхати ҳар ўқув йилининг 10 сентябрдан кечиктирмасдан академик лицейнинг маъмурияти томонидан шакллантирилиб, академик лицей директори буйруғи билан тасдиқланади ҳамда ўқувчиларга имтиёзли овқатланиш карточкаси берилади.


Report Page