Uz

Uz

T.me/Uzbekistanuz

Ўзбекистонда биринчи марта буйрак кўчириб ўтказиш операцияси бажарилди

 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида биринчи марта буйрак кўчириб ўтказиш операцияси бажарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилади.

Трансплантация жарроҳлиги сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган янгийуллик 14 ёшли бемор, Умиджон Абдумаджидовга 35 ёшли отаси Илгор Абдуқаюмов донорлигида ўтказилди. 

Ушбу операцияда Туркиянинг Башкент тиббиёт университети ректори, Жаҳон трнасплантологлари жамияти президенти Мехмет Хаберал ҳамкорлик қилди. 

Тана аъзоларини трансплантация қилиш операциялари Ўзбекистондаги учта йирик муассаса — Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий жарроҳлик маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент шаҳар нефрология шифохонасида қилинмоқда. 

Февраль ойида академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия марказида Ўзбекистон тиббиёти тарихида биринчи марта жигар бўлагини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилганди. Март ойида эса бемор шифо топиб уйига қайтди.


Report Page