uz

uz

https://t.me/XABARLAR_UZBEKISTAN_KUNUZ

Трамп Мексика билан чегарани қўриқлаш учун қўшинларни жўнатишга сўз берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарани қўриқлаш учун Америка қўшинларини юборишни режалаштираётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда 3 апрель куни Америка ОАВлари хабар берди, деб ёзади «Интерфакс».


Фото: AP

«Девор ва етарлича хавфсизликни таъминлай олгунимизга қадар чегарамизни ҳарбийлар қўриқлайди. Бу катта қадам, буни аввал амалга оширмаганмиз», — деди Трамп.

Аввалроқ АҚШ Конгресси чегарани қўриқлаш учун Трамп томонидан сўралган 25 миллиард доллар ўрнига атиги 1,6 миллиард долларни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Manba: daryo.uz

Report Page