uz
https://t.me/XABARLAR_UZBEKISTAN_KUNUZЎзбекистон тижорат банклари жорий йил нақд хорижий валюта олиш учун мўлжалланган 1000 дан ортиқ банкомат харид қилади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Фото: «Podrobno.uz»
Республика Марказий банкига кўра, банкоматлар тармоғининг кенгайтирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.
Бундай банкоматлар олдин фақат айрим банклар филиаллари ва меҳмонхоналарда бўлгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб халқаро тўлов карталаридаги хорижий валютани нақдлаштириш имконияти яратилди. Бу қоида конверсион карталарга ҳам тегишли.
Daryo.uz