uz

uz

https://t.me/XABARLAR_UZBEKISTAN_KUNUZ
Ўзбек шоу-бизнесининг «юлдузли» жуфтликлари


Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимов. Фото: MyDay

MyDay нашри ўзбек шоу-бизнесидаги «юлдузли» жуфтликлар ҳақидаги маълумотларни чоп этди.


Машҳур хонанда ва талабгир шоумен 2016 йилнинг 5 ноябрида турмуш қурган. Уларнинг ҳар иккалови учун бу турмуш биринчиси эмас. Райҳон ҳам, Фарҳод ҳам биринчи турмушидан ажралган бўлиб, Райҳоннинг актёр Йигитали Мамажонов билан никоҳидан икки фарзанди бор. Фарҳод Алимов эса биринчи оиласидан уч нафар фарзандга эга.


Ойбек ва Нигора


Фото: MyDay

2006 йилдан буён дуэт тарзида фаолият олиб бораётган Ниҳол мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора 2015 йилнинг 21 ноябрида оила қурган эди. Мазкур жуфтлик 2016 йилнинг 27 август санасида ўғил фарзанд кўрган ва унга Имронбек деб исм қўйилган.


Дилсўз ва Фаррух Раимов


Фото: MyDay

Дилсўз таҳаллуси остида ижод қилиб келаётган Гўзал Жуманиёзова ва собиқ «Манго» гуруҳи вакили Фаррух Раимов 2015 йилнинг 16 апрелида Навоийда, 21 апрель куни эса Тошкент шаҳрида тўй тантаналарини нишонлаган эди. Юлдузли жуфтлик оиласида кўп ўтмай қиз фарзанд дунёга келди. Қизалоққа Дилсўз исми берилди. Орадан икки йил ўтиб, 2017 йил сентябрь ойида жуфтлик яна бир қиз фарзандли бўлди.


Рухшона ва Санжар Маткаримов


Фото: MyDay

«Ниҳол» мукофоти совриндори Рухшона ва таниқли клипмейкер Санжар Маткаримов 2014 йилда турмуш қурган бўлиб, ҳозирда икки фарзандни тарбияламоқда.


Асал Шодиева ва Шоҳруҳхон


Фото: MyDay

Таниқли актриса Асал Шодиева ва машҳур эстрада вакили Шоҳруҳхоннинг турмуш қуриши кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлган эди. Таниқли жуфтлик 2016 йил 5 июнь куни турмуш қурган.


Сарвар Акбаров ва Татьяна Зайцева


Фото: MyDay

2008 йилдан буён бир гуруҳда фаолият олиб бораётган Сарвар Акбаров ва Татьяна Зайцева 2011 йилда турмуш қурган. Ҳозирда юлдузли оилада Алихон исмли ўғил фарзанд вояга етмоқда.


Севара Солиева ва Маъмур Султонов


Фото: MyDay

Актриса Севара Солиева ва хонанда Маъмур Султоновнинг никоҳ тўйи 2013 йил 23 октябрда бўлган. 2015 йилнинг апрель ойида ёш оилада ўғил фарзанд дунёга келади. Севара ва Маъмур ўғилларига Султонбек деб исм қўйган.

Report Page