Uz

Uz

T.me/Uzbekistanuz

31 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

 

31 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти


Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 31 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 26-28 даража иссиқ бўлади.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 


Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача, шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади. 


Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача, шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.


Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.


Report Page