Uz
T.me/UzbekistanuzСоғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан Гулнора Урманова Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилади.
Г. Урманова бунгача Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.