Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Тошкентдаги "квартира"да вафот этган беш талабанинг ўлими сабаби маълум қилинди


🇺🇿 Ўзбекистондаги энг тезкор хабарларни "Uzbekistan" каналида кузатиб боринг❗️👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w

Тошкентдаги



Аввалроқ, Юнусободда ижарадаги уйдан беш талабанинг мурдаси топилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Унда Тошкентнинг Юнусобод тумани “Фирдавсий” маҳалласи Инжобод кўчасидаги хонадонда 27-феврал куни соат тахминан 20:50 атрофида шу ерда ижара асосида яшаган беш талабанинг мурдаси топилган эди. Илк расмий маълумотларда йигитлар “номаълум моддадан ўткир заҳарланиш” оқибатида вафот этгани таъкидланган, бироқ гап айнан қайси модда ҳақида бораётганига аниқлик киритилмаган эди.

"Дарё.уз"нинг Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб берган маълумотига кўра, воқеа жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик хизмати томонидан текширишдан ўтказилган. Хонадон эгаси Г.М., вафот этганлар билан бирга ижарада яшаган Н.A., “Бунёдкор-дудбўрон хавфсизлиги” компаниясининг дудбўронлар печка устаси З.Х. батафсил сўроқ қилинган.

“Шунингдек, 26-феврал куни соат 22:00 дан 27-феврал куни соат 9:00 оралиғида Инжобод кўчасидаги уйга қандай кучланишда табиий газ юборилгани ва одатий кунда табиий газ кучланишининг миқдори ҳақида Ҳудудгазпойтахтъдан ҳамда Гидрометеорологик хизматидан шу вақт оралиғида бўлган об-ҳаво маълумотлари олинди”, — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Маълум бўлишича, бешала йигитнинг бари “ис газидан ўткир заҳарланиш натижасидаги ўткир нафас ва юрак қон томирлари етишмовчилиги” оқибатида вафот этган. Бу Республика суд тиббиёт экпертиза илмий-амалий марказининг 15-мартдаги якуний хулосалари билан тасдиқланган.


Report Page