Uz

Uz

T.me/Uzbekistanuz

Навоий вилоятида кузатилган кучли шамол биноларга зарар етказди (фото)

 

25 март куни соат 16:00–16:30 да Навоий вилоятининг Томди тумани Янги Томди қишлоғида 18 м/с тезликдаги шамол кузатилди, деб хабар қилинади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Facebook’даги саҳифасида.

Кучли шамол тумандаги «Агробанк» биносининг 1120 метр квадрат майдондаги, шунингдек, икки қаватли шахсий уйнинг 522 метр квадрат майдондаги томларини учириб кетди.

Шамол оқибатларини бартараф этиш учун воқеа жойида тегишли идоралар вакиллари ишламоқда.

Жабрланганлар йўқ.


Report Page