Uz

Uz

T.me/Uzbekistanuz

Наманганда 80 ёшли қария кетмон билан уриб ўлдирилди

 

Наманган шаҳрида 24 март куни 80 ёшли қария ўлдирилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шу куни соат 15:10 атрофида Тўрақўрғон тумани, Ҳ.Олимжон маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган А.Умаров шаҳарнинг Бунёдкор маҳалласида яшаган пенсионер, 1937 йилда туғилган Р.Неъматовнинг бошига кетмон билан уриб, жароҳат етказди.

Бунга қариянинг уйида рўй берган ўзаро жанжал сабаб бўлгани билдирилмоқда.

Зарба натижасида Р.Неъматов воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. А.Умаров қўлга олинди.


Report Page