Uz

Uz

T.me/Uzbekistanuz

«Тоштурма» бузиб ташланади, ўрнида замонавий хиёбон бўлади


Ҳукуматнинг 2018 йил 22 март кунидаги фармойишига асосан, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сон ҳибсхонаси жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграм мессенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

Фармонда ёзилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш ва бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юкланди.

Эслатиб ўтамиз, халқ орасида «Тоштурма» номи билан машҳур бўлган мазкур ҳибсхона январь ойида Зангиота туманида янги барпо этилган саккиз қиррали юлдуз шаклидаги бинога кўчирилганди.


Report Page