Uz

Uz

T.me/Uzbekistanuz

Россияда Ўзбекистон фуқароси полициячига ўқ узди

 

Қримдаги Ленино шаҳарчасида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари полициячига ўқ узган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, деб хабар беради «РИА Новости».

Айбланувчи 19 март куни ўз хизмат вазифасини бажараётган полициячига қарата травматик тўппончадан ўқ узган. Полициячи елкасидан жароҳат олган.

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия Жиноят Кодексининг 318-моддаси 2-қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этганлиги учун айблов эълон қилинган.

Ҳозирда содир этилган жиноят сабаблари ўрганилмоқда.


Report Page