Uz

Uz

T.me/Uzbekistanofficial

Ўзбекистонлик мигрантлар 2017 йилда Россиядан қанча пул юборишгани маълум бўлди


Фото: thefinancialexpress

2017 йилда Қирғизистондан келган мигрантлар Россиядан ватанларига 2,21 млрд АҚШ долларини юборишган. Жисмоний шахслар пул ўтказмалари бўйича статистика Россия Марказий банкининг сайтида эълон қилинди.

Шундай қилиб, қирғизистонликлар 2013 йилда ўрнатилган, Россиядан пул ўтказмалари миқдори бўйича ўз рекордларини янгилашди. Ўшанда мигрантлар Қирғизистонга Россиядан 2017 йилдаги кўрсаткичдан 5 фоизга камроқ пул ўтказишган. 2016 йилда пул ўтказмалари 27 фоизга камроқ бўлди.

2017 йилда Ўзбекистондан келган мигрантлар Россиядан ватанларига 3,9 млрд АҚШ доллари юборишди. Бу 2016 йилги ўтказмалар даражасидан 42 фоизга кўп ва рекорд кўрсаткич ўрнатилган 2013 йилга нисбатан 42 фоизга кам.

Россияда ишлаётган Тожикистон фуқаролари ўтган йили уйларига 2,54 миллиард доллар юборишди. Бу 2016 йилга нисбатан 31 фоизга кўп ва 2013 йилга нисбатан 40 фоизга камдир. 2013 йилда Тожикистондан келган мигрантлар томонидан ўрнатилган рекорд янгиланмади.


Report Page