Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Самарқандлик шифокор бир эркакни пичоқлаб ўлдириб қўйди

 

Самарқандлик шифокор бир эркакни пичоқлаб ўлдириб қўйди


Кеча, 21 март куни Самарқанд туманида нохуш ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.


Маълум бўлишича, Захлик маҳалласида яшовчи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Самарқанд вилояти филиали шифокори, 1974 йилда туғилган М.Эшонқулов уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида, Навбоғ маҳалласида яшаган, 1965 йилда туғилган М.Хожиевнинг кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.


Натижада М.Хожиев касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган. М.Эшонқулов қўлга олинган.


Report Page