Uz

Uz

T.me/Uzbekistanuz

Қорақалпоғистонда спорт мураббийи бир фуқарони калтаклаб ўлдириб қўйди

Қорақалпоғистонда спорт мураббийи бир фуқарони калтаклаб ўлдириб қўйди


Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида 19 март куни рўй берган жанжал якуни ўлим билан тугади. Бу ҳақда Дарё нашри ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига асосан маълум қилди.


Тумандаги 1-сонли спорт мактаби мураббийи, 1996 йилда туғилган М.Асанов Актуба овули ҳудудида ўзаро можаро туфайли 1992 йилда туғилган Р.Ибраймовнинг турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказди.


Р.Ибраймов касалхонага ётқизилди. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, оламдан ўтди.


Мактаби мураббийи М.Асанов қўлга олинди.


Report Page