UZ

UZ

https://t.me/Boroda_kanal

​​Aurum 898 тунги клубидаги пичоқбозлик оқибатида ҳалок бўлган спортчи Жамшид Кенжаев иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

https://t.me/Boroda_kanal

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 13 март куни Aurum 898 тунги клуби қўриқчилари — 30 ёшли Шодали Қиличев (муқаддам судланган), 25 ёшли Саидазим Камолдинов, 37 ёшли Алижон Ҳамроев (муқаддам судланган) ва 27 ёшли Жаҳонгир Ёрқуловга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.


Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидовнинг «Дарё»га маълум қилишича, суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб чиқиб, Қиличовни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в», «ж» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда, Камолдинов, Ҳамроев ва Ёрқуловни Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликларида айбдор деб топди.


Суд ҳукмига асосан Қиличовга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди; Камолдинов, Ҳамроев ва Ёрқуловнинг ҳар бирига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил-колонияда ўташ белгиланди.


Ушбу аянчли воқеа 2018 йил 9 августга ўтар кечаси юз берганди. Шундан сўнг Aurum 898’нинг тўрт қўриқчиси қамоққа олинган, тунги клубнинг ўзи ёпилган, бошқа тунги клубларнинг соат 23:00 дан сўнг ишлаши маълум муддат тақиқлаб қўйилган эди. Воқеа катта муҳокамаларга сабаб бўлди — ёзувчи Тоҳир Малик тунги клубларнинг кондиционерлари орқали наркотиклар пуркалади деб қўрқитди, фаол ёшлар эса «Ўзбекистон ёшларига тунги клублар керак эмас!» деб бақириб чиқди. Шогирдлари Жамшид Кенжаев каби ишкал қилган мураббийлар эса лицензиясидан маҳрум қилинадиган бўлди...

Report Page