Тинчлик нафаси: Толибон ва АҚШ сулҳ тузди.

Тинчлик нафаси: Толибон ва АҚШ сулҳ тузди.

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@Oltiariq_tv

Бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида АҚШ ва "Толибон" ҳаракати ўртасида тинчлик битими имзоланган. Бу сулҳ музокаралари 7 кун аввал бошланганди.

Гап нимада?

Тинчлик битимига кўра, АҚШ ўз қўшинларини босқичма-босқич Афғонистондан олиб чиқиб кетади. Айни пайтда Афғонистонда АҚШнинг 13 минг аскари бор.

"Толибон" эса Афғонистондан туриб террорчилик содир этилишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади.

Ўзбекистон иштироки

Тинчлик битими имзоланишида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашган. 

Комилов Доҳада АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ва "Толибон" раҳбари Бародар Охунд (1 йил олдинам кўришган) билан учрашган.

Background

Ўзбекистон расмийлари 2018 йил 7-10 август кунлари "Толибон" ҳаракати билан Тошкентда музокара ўтказган эди.

Ушбу учрашувдан кейин "Толибон" ҳаракати  Тошкентда ўзининг сиёсий вакиллигини очаётгани ҳақида хабарлар болалаб кетган эди.

"Бу масала муҳокама қилинмайди. Ҳеч қандай офис очилмайди", деганди ўшанда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

2019 йил 8 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида "Толибон" ҳаракати сиёсий идораси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтганди . Кейин улар Самарқандга боришган, зарбоф тўнлар кийишганди.


Report Page