Uz

Uz

T.ME/UZBEKISTANOFFICIAL

1 июлдан давлат хизматчиларининг иш ҳақлари оширилиши режалаштирилган

 🇺🇿 Бизга қўшилинг 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w

2018 йилда давлат хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда бюджет ходимларининг касб маҳоратини оширишни рағбатлантириш учун бюджет соҳаси айрим ходимлари иш ҳақи миқдорларини табақалаштирилган ҳолда ошириш режалаштирилган. Бу Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига қилган ташрифида берган тегишли топшириғига асосан амалга оширилади, деб маълум қилади Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаeв.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 1 июлидан давлат хизматчиларининг иш ҳақлари қўшимча равишда амалдаги инфляция даражасидан келиб чиқиб, 6-8 фоиз оширилиши мўлжалланмоқда. Йил охирига бориб яна шунча миқдорда кўпайтирилиши режалаштирилган.

Manba Zamin.uz dan olindi

Report Page