Uz

Uz

@UZBEKISTANOFFICIAL

Қозоғистонда бузилиб қолган автобусдаги 55 ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

 

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятидаги трассада автобус бузилиб қолиши натижасида вилоят марказигача етиб боролмаган 55 ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди.

Россияга кетаётган автобус Достик қишлоғи яқинида бузилиб қолган.

Маҳаллий полициячилар йўловчиларни маҳаллий мактаб биносига олиб боришди, улар иссиқ жой ва егулик билан таъминланишди.

Бузилиб қолган транспорт воситаси Павлодарга олиб кетилган.

Йўловчилар эса бошқа автобусда Россия чегарасигача олиб бориб қўйилган. Чегарада эса мигрантлар Россия автобусига ўтказилган.

Бу ўтган икки ой ичида Қозоғистон ҳудудида мигрантлар минган автобуслар билан содир бўлган учинчи ҳолатдир.


Report Page