Ховос туманида интенсив боғ ва токзорлар сув тежовчи технологиялар асосида барпо этилмоқда.

Ховос туманида интенсив боғ ва токзорлар сув тежовчи технологиялар асосида барпо этилмоқда.

@min_sirdaryo
Foto: "QXB Online"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 4549-сонли қарори ҳамда 2020 йил 11 декабрдаги Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ 4919-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Ховос тумани Чамбил СИУда "Боғистон САБЗ" МЧЖ ташаббуси билан 341 гектар интенсив боғ ва 100 гектар узумзор барпо қилинмоқда.

Foto: "QXB Online"

Боғни барпо қилиш учун мевали кўчатлар Эрон давлатидан олиб келинган, кўчатларнинг унувчанлиги, бизнинг иқлим шароитларимизга мослиги хар томонлама хисобга олинган.

Foto: "QXB Online"

Ушбу майдонларда тўлиқ сув тежовчи технологиялар жорий қилинмоқда, сув тежовчи технологиялар Туркия давлатидан олиб келиб ўрнатилган.

Foto: "QXB Online"

Вилоятимизда маҳаллий боғдан гектарига 16-18 тонна ҳосилдорлик олинадиган бўлса Интенсив усулида 34-35 тоннагача ҳосилдорликга эришилади, маҳаллий усулга нисбатан 45-50 фоизгача ҳосилдорлик юқори бўлади.

Суғориш тизимида маҳаллий боғларни суғориш учун 3 500 м3 сув сарф қилинса инновацион томчилатиб суғориш усулида 1 800 м3 сув сарф қилинади, маҳаллий усулга нисбатан 40-50 фоизгача сув тежамкорлигига эришилади.


Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси матбуот хизмати.

Report Page