Uz

Uz

@UZBEKISTANOFFICIAL

Ақтўбедаги автобус ҳалокати қурбонларига бағишланган хайрияда 320 млн сўм йиғилди

Ақтўбеда фожиали тарзда ҳалок бўлган ўзбекистонликларга атаб ўтказилаётган хайрияда 320 миллион сўм маблағ йиғилди, деб маълум қилди блогер Хушнудбек Худайбердиев.


Фото: Facebook / Хушнудбек Худайбердиев

«Биз бироз муддат давомида хайрия ҳақида маълумот бермаган эдик, бунинг учун маъзур тутгайсиз. Шунчаки ҳадеб, ҳар куни айтаверсак ҳам, ишимизни кўз-кўз қилаётгандек бўлиб қолишдан қўрқдик. Аллоҳ хайриямизни риёдан узоқ қилсин, илоҳим», — деб ёзади блогер.

Унинг маълум қилишича, турли жойларда ойлик маош беришнинг муддатини ҳисобга олиб, кўплаб илтимосларга биноан хайрия 10 февралга қадар давом этади. У, шунингдек, қайси давлатдан қанча маблағ йиғилгани ҳақида ҳам маълумот берди:

  • 93 миллион 572 минг сўм — сўмда очилган пластик карточкаларга;
  • 5500 доллар — канадалик ўзбеклар номидан;
  • 3977 доллар — PayPal орқали;
  • 3908 доллар — GoFundme сайтидаги 1-лойиҳа орқали;
  • 3200 доллар — Қозоғистондаги ўзбеклар жамияти номидан;
  • 3020 доллар — Япониядаги юртдошлар номидан;
  • 2257 доллар — GoFundme сайтидаги 2-лойиҳа орқали;
  • 1265 доллар — Кореядаги юртдошлар;
  • 950 доллар — Дубайдаги юртдошлар;
  • 845 доллар — Россиядаги юртдошлар;
  • 500 евро — Германиядаги юртдошлар;
  • 388 доллар — Қатардаги юртдошлар;
  • 635 доллар — турли давлатлардан пул ўтказмалари;
  • 4 миллион 600 минг сўм — нақд пул;
  • 4 миллион 372 минг — @vodiybozor Telegram канали орқали;
  • 70 доллар — виза картага.

Шунда бугунгача келиб тушган жами хайрия миқдори:

  • 102 миллион 544 минг сўм;
  • 26015 АҚШ доллари;
  • 500 евро.

Эслатиб ўтамиз:

Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами(исталган миқдорда, чекловлар йўқ): 8600 3104 3723 2663 (Алоқабанк)

Карта — Нажмиддинов Баҳриддин номига очилган.

Россия ва МДҲдаги юртдошлар қуйидаги манзилга пул ўтказишлари мумкин: 63900218 9070623784

Юсупов Урал Хужакулович номига очилган («Сбербанк Maestro»)

Кореядаги юртдошлар қуйидаги манзилга пул ўтказишлари мумкин: 1002-856-118459 Woori Bank (АТМдаги коди 020)

Dadajonov Rakhimjon номига очилган

Хориждагилар PayPal тизими орқали қуйидаги манзилга пул ўтказишлари мумкин: «paypal.me/AbrorjonKodirov» («abrorkodirov.uz@gmail.com»)

Саволлар туғилганда Telegram ва WhatsApp орқали +998946119998 (Хушнудбек) рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.


👇 Бизга аъзо булинг 👇


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w

Report Page