Uz

Uz

@UZBEKISTANOFFICIAL

Ўзбекистон аҳолиси арзон нархларда сифатли цемент маҳсулотлари билан таъминланади

 

"Ўзқурилишмоллари" АЖ цемент тоннасини 500 минг сўмгача бўлган нархларда сотилишини белгилаб берди, деб хабар қилди ушбу жамият матбуот хизмати.

"Республиканинг цемент корхоналари — "Қизилқумцемент" АЖ ва "Бекободцемент" АЖ цементнинг 1 тоннаси 500 минг сўмгача бўлган нархларда (430-490 минг сотиш жойига қараб) аҳоли учун цемент маҳсулотини сотишни ташкилаштирмоқдалар ", — дейилган компания хабарида.

Бугунги кунда Ўзбекистон йирик шаҳарлари ва туманларида аҳолига цемент солиш бўйича савдо жойлари ташкил қилинмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар республика бозорларда олибсотарликни олдини олиш ҳамда аҳолини арзон нархларда сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида қилинмоқда.


Report Page