Uz

Uz

@UZBEKISTANOFFICIAL

150 йилда бир марта бўладиган ҳодисани кўриб қолинг

 

150 йилда бир марта бўладиган ҳодисани кўриб қолинг

Фото: «Geektimes»

2018 йилнинг 31 январь куни Ой тутилиши кузатилади. Гап «Супер Ой» ва унинг тўлиқ тутилиши ҳақида кетмоқда. Бу икки ҳодисанинг бир пайтга тўғри келиши охирги марта 1866 йилнинг 31 март санасида — салкам 152 йил олдин кузатилганди. Бу ҳақида «Футурист» хабар берди.

Бу пайтда Ер, Ой ва Қуёш бир чизиқда сафланади. Москва планетарийси матбуот хизмати маълум қилишича, ҳодиса Москва вақти билан соат 14:48да бошланиб 18:11гача давом этади. Тўлин Ой «Супер Ой»га айланиб Ер соясига тушиб қолади ва табиий йўлдошнинг тутилиши содир бўлади. Ойнинг кўринувчи диаметри 8 фоизга катталашади, унинг гардиши эса қизил-қўнғир тусга киради. Бу пайтда Ер ва Ой ўртасидаги масофа 358 994 километрни ташкил этади.

Ойнинг Ерни ярим ва тўлиқ соясидан ўтиши.

Мутахассислар Ой тутилишини Россия, Шарқий Европа, Шарқий Африка, Осиё, Австралия, Шимолий Америка ва Тинч океанида кузатиш мумкин, дейишмоқда.

Шу ўринда эслатма, ўз эллиптик орбитаси бўйлаб ҳаракатланаётган Ой перигейга етган пайтда, яъни Ерга энг яқин масофада жойлашганида тўлишса «Супер Ой» дейилади. Бу пайтда у одатдагидан 30 фоиз ёрқинроқ, 14 фоиз каттароқ кўринади ва тўқ сариқ рангда намоён бўлади.


Report Page