Uz

Uz

@Uzbekistanuz

Samsung Galaxy S20 ва Z Flip смартфонининг нархлари эълон қилинди


Samsung Galaxy S20 ва Z Flip смартфонининг нархлари эълон қилинди


Фото: yandex.com


Жанубий кореялик техногигант 11 февраль куни Galaxy S20, Galaxy S20 Plus, Galaxy S20 Ultra флагманларини ҳамда Galaxy Z Flip букламафонини тақдим қилади. XDA Developers ресурсининг бош муҳаррири Макс Вайнбах (Max Weinbach) энди ушбу моделларнинг нархларини эълон қилди.

Афсуски, бу маълумотлар сизни ҳам хурсанд қилмайди – улар аввал “сизиб чиққан” хабарларда айтилганидан анча қиммат экан! Компания уларни Европа бозорига қуйидаги нархларда тақдим этмоқчи:

  • Samsung Galaxy S20 5G – 900 дан 1000 еврогача
  • Samsung Galaxy S20+ 5G – 1050 дан 1100 еврогача
  • Samsung Galaxy S20 Ultra 5G – 1300 евро
  • Samsung Galaxy Z Flip – 1400 евро

Вайнбахнинг таъкидлашича, АҚШ бозорида Galaxy S20 моделлари тегишлича 850, 950 ва 1200 доллардан сотилиши кутилмоқда. Флагманларнинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватламайдиган вариантлари эса тахминан 100 еврога арзонроқ бўлиши мумкин.

Аввалроқ, компания сайтида расман бу йилги Samsung Galaxy Unpacked тадбири 11 февраль куни, АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтишини эълон қилган эди.

Samsung Galaxy Unpacked маҳаллий вақт билан соат 11:00 да бошланади, Тошкент вақти билан эса бу 12 февралга ўтадиган туннинг қоқ ярмига тўғри келади.

Хоҳловчилар маросимни ушбу ҳавола орқали тўғридан-тўғри эфирда кузатишлари мумкин.


Report Page