Uz

Uz

@uzbekistanofficial

Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

 

Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликларнинг ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

«Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», — дейилди «Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» дастурида.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб соат 10:30 Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида 57 киши минган автобус ёниб кетган. Йўловчиларнинг 52 нафари қурбон бўлди. Қозоғистон ФВВ хабарига кўра,улар Ўзбекистон фуқаролари.


Report Page