Uz

Uz

@UZBEKISTANOFFICIAL

Тезкор хабар: Қозоғистонда ўзбекистонликлар автобусда тириклайин ёниб кетди. Қурбонлар жуда ҳам кўп


Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида автобус ёниб кетди, деб хабар қилмоқда Sputnik Казахстан нашри Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар бўйича вакли Руслан Иманкулов хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, 18 январ соат 10:30 да Ақтобе вилоятининг Иргиз туманида “Самара – Шымкент” йўлининг 1068 километрида,  Калыбай посёлкасидан 10км масофада автобус ёниб кетган.

“Автобус салонида 55 йўловчи ва икки нафар ҳайдовчи бўлган. Уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда. Ёнғиндан қутулиб қолган 5 нафар йўловчига Қозоғистон ФВВсининг тиббий-қутқарув бўлими томонидан ёрдам кўрсатилмоқда. Қолган 52 киши фожеа жойида қурбон бўлган”, — дейилган Иманкулов хабарида.

Ақтобе вилояти ФВВ Департаментида тезкор штаб фаолият кўрсатмоқда. Психиологик ёрдам хизмати ишлаб турибди. Алоқа учун телефонлар:  +7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85.

Сўнгги дамда олинган маълумот: Қозоғистон ИИВ вакили телефон орқали қурбон бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари эканлигини тасдиқлади. Ижтимоий тармоқларда дастлабки фожеа жойида олинган дастлабки видео пайдо бўлди.


Report Page