Uz

Uz

@uzbekistanofficial

Алимент тўлашдан бўйин товлаганлар 15 суткага қамалиши мумкин

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-459-сон Қонуни имзоланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг Телеграм месенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» канали — @huquqiyaxborot

Қонун билан алимент олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган бир қатор ўзгартишлар киритилди.

Эндиликда:

Алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун 15 суткага маъмурий қамоқ тариқасидаги маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Мазкур қоида алиментларнинг тезроқ тўланиши ва қарздор томонидан уларни тўлаш муддатини Жиноят кодексининг 122- ва 123-моддаларида назарда тутилган жиноят таркиби белгилари пайдо бўлгунга қадар чўзилишига йўл қўймаслик мақсадида киритилди.

Алимент тўлашга мажбур шахсларни Жиноят кодексининг 122- ва 123-моддалари бўйича жавобгарликка тортишга асос бўладиган алимент тўлашдан бўйин товлаш муддати уч ойдан икки ойга камайтирилди.

Мазкур қоида алимент олишга эҳтиёжи бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлашдан бўйин товлайдиган шахсларнинг қарздорлиги кўпайишига йўл қўймаслик мақсадида киритилди.

Жиноят кодексининг 122- ва 123-моддалари санкцияларидан жарима ва мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазолар чиқарилмоқда.

Мазкур ўзгартириш жарима ва мажбурий жамоат ишлари вояга етмаганлар ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларнинг моддий таъминоти даражасига салбий таъсир кўрсатаётганлиги, шунингдек қарздорнинг алимент мажбуриятлари бўйича тўлов қобилиятини камайтириши мумкинлиги туфайли киритилди


Report Page