Uz

Uz

@uzbekistanofficial

Нақдми ё пластик? Улар орасидаги тафовутга қачон барҳам берилади?

 

Нақдми ё пластик? Улар орасидаги тафовутга қачон барҳам берилади?


«Бозордан кўйлак харид қилмоқчи эдим. Савдолашиб бўлгач, пул тўлаш учун пластигимни кўрсатгандим, сотувчининг энсаси қотиб, пластикка нарх бошқачароқ бўлишини айтди. Пулни бошқа дўкондан ечтиришини, бироқ улар ўн беш фоиз ушлаб қолишини айтди. Бундай қилишга унинг ҳаққи борми? Бундай ноҳақлик учун қонунчиликда қандай чоралар белгиланган?»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, бундай хатти-ҳаракатлар пластик карточкалар бўйича тўловларни қабул қилишда ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш борасида ўрнатилган тартибни бузиш ҳисобланади.

Сиздан фоиз талаб қилган сотувчига нисбатан энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима солинади.


Report Page