Uz

Uz

@uzbekistanofficial

Қамчиқ довонини ёпиш ҳақидаги қарорни ким қабул қилади?

  

Қамчиқ довонини ёпиш ҳақидаги қарорни ким қабул қилади?

ФВВ 10-14 январ кунлари ҳам довонда кучли қор ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар қилди

Фото: CA-NEWS

Ўтган йилнинг 27 декабрида Қамчиқ довони орқали ўтувчи А-373 «Ташкент-Ўш» автомобили йўли кучли қор бўрони туфайли маълум муддат ёпилган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) 11-14 январ кунлари ҳам бу довонда кучли қор ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар қилди.

Бу хабар ортидан кўпчиликни қизиқтирган саволлар билан ФВВ матбуот хизмати ходими Рустам Мирзатаевга мурожаат қилдик.

- Рустам ака, яқин кунларда кучли қор ёғиши натижасида Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати тўхтатиладими?

-Буни олдиндан айтиб бўлмайди. Ҳаммаси вазиятга кўра маълум бўлади.

- Шу ўринда савол туғилади - Қамчиқ довонида ҳаракатланиш маълум муддат тўхтатилишини ким ёки қайси давлат идораси белгилайди? Фавқулодда вазиятлар вазирлигими?

- Довон орқали ўтувчи А-373 автомобил йўли стратегик аҳамиятга эга. Об-ҳаво ўзгариши ёки бошқа сабабларга кўра транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилиши битта вазирлик томонидан амалга оширилмайди. Агар юзага келган вазият йўловчилар ҳаёти учун реал хавф туғдирса, ФВВ, ИИВ ва Автомобил йўллари давлат қўмитаси каби тизимларнинг етакчи мутахассислари иштирокида зудлик билан ишчи гуруҳ тузилади. Агар ҳаракатни вақтинча тўхтатиш тўғрисида хулосага келинса, бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади. Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра ҳаракатланиш тўхтатилади – яъни довон йўли вақтинча ёпилади. Қайта таъкидлайман – бундай қарорга фақат фуқаролар саломатлиги ва ҳаётига хавф солувчи вазият бўлсагина келинади. Шунинг учун йўловчиларимиздан бундай вазиятда сабр қилишларини, ҳаммаси айнан уларнинг хавфсизлиги учун қилинаётганини англаб етишларини сўрардим.


Report Page