Uz

Uz

@uzbekistanofficial

Ўзбек миллий мақом санъати марказига бош директор тайинланди

 

Ўзбек миллий мақом санъати марказига бош директор тайинланди

Санъатшунослик фанлари номзоди Соибжон Бегматов

Фото: Маданият вазирлиги

Ўзбек миллий мақом санъати марказига санъатшунослик фанлари номзоди Бегматов Соибжон Маҳмудович бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Соибжон Бегматов яқин йиллар мобайнида Ўзбекистон давлат консерваториясида илмий-ижодий ишлар бўйича проректор, «Мусиқий шарқшунослик», «Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси» кафедраларида мудир лавозимида фаолият олиб борган.

1996 йилдан буён санъатшунослик фанлари номзоди, «Фарғона водийси ҳофизлик анъаналари» мавзусида илмий иш ёқлаган. Соҳага оид ижодий ишлари, илмий-публицистик мақолалари мунтазам нашр қилиниб келади.


Report Page